18.12.2022

Болливуддаги янгиликлар


* “Pathaan” фильми учун суратга олинган "Besharam Rang" клипи интернетда тарқалгандан сўнг кўп танқидларга учради. Баъзилар фикрича, клип беҳаё кўринади (биз ҳам бу фикрга юз фоиз қўшиламиз, гарчи клипни кўрмаган бўлсам-да, либослар шундай фикр уйғотди).

Бипаша Басу ҳақида қисқача



Тўлиқ исми:
Бипаша Басу

Туғилган куни: 7 январь

Туғилган жойи: Деҳли

Бўйи: 7 фут 7 дюйм (инч)

Вазни: 56 кг

15.12.2022

Сону Суд ҳақида қисқача


Тўлиқ исми
: Сону Суд

Уйдаги исми: Сону

Туғилган санаси: 30 июль

Туғилган жойи: Патияла, Панжоб

Шаҳид Капур ҳақида қисқача


Исми:
Шаҳид Капур

Уйдаги исми: Шаҳид

Туғилган вақти: 25 февраль

Туғилган жойи: Мумбай

Маълумоти: олий

Отаси: Панкаж Капур

14.12.2022

Антара Мали ҳақида қисқача


Исми:
Антара Мали

Туғилган жойи: Пуна

Туғилган куни: 1980 йил 13 июль

Характери: ўзгарувчан, киришимли, мулоҳазали

Биладиган тиллари: инглиз, ҳинди, маратхи

10.12.2022

Арти Чабрия ҳақида қисқача


Ҳақиқий исми:
Арти Чабрия

Эркалаб қандай чақиришади: Арти

Туғилган вақти: 1982 йил 21 ноябрь

Туғилган жойи: Мумбай

Бўйи: 165 см

Вазни: 50 кг

Айеша Такиа ҳақида қисқача


Исми:
Айеша Такиа

Туғилган жойи: Мумбай

Туғилган вақти: 1986 йил 10 апрель

Илк фильми:Kabhi Socha Na Tha” (партнёри - Санни Деол, бу фильм кечиккани учун “Tarzan” биринчи чиққан экранга).

Илк режиссёри: Аббос-Мустан

02.12.2022

“Сардорнинг невараси”


2021 йилнинг режиссёр Каашви Наир суратга олган “Sardar Ka Grandson” деган фильмини томошабинларнинг ижобий таасуротлари кўришга ундади. Умумий айтганда, фильм яхши, аммо менга бироз эртакнамо, ҳақиқатдан йироқроқдек туюлди (ҳар қалай, бир давлатдан бошқа давлатга уйни кўчириб олиб келиш реал воқеага жуда унчалик ўхшамайди-да), лекин ғояси янги.

30.11.2022

“Фитна”


Ҳиндларнинг 2018 йилда экранга чиққан “Raazi” фильмини кўришимни Нафисахон Сулаймонова бир неча марта тавсия қилгач, кўришга қарор қилдим (аслида бу фильм кўраман деб ўйлаган фильмларим рўйхатида йўқ эди). Бош ва асосий ролни Алия Бхатт ўйнаган. Шу кунгача Алия иштирокида иккита фильмни кўрдим – “Йил талабаси” ва “Иллат”ни.

28.11.2022

“Дамини”


Режиссёр Ражкумар Сантошининг “Дамини” (руслар “Гувоҳ аёл” деб таржима қилишган экан) фильмини Минакши Шешадрининг фильмографиясидаги энг яхши фильмлардан бири деб баҳолангани ва томошабинлар жуда илиқ фикрлар билдиришгани учун кўрдим.

26.11.2022

“Human” (2022)


Бу сериални аввалроқ кўра бошлагандим, кейин бошқа ишларга чалғиб, ташлаб қўйдим. Ниҳоят биринчи мавсумни охиригача кўришга вақт ажратдим. Унда тиббиёт ва фармацевтика соҳасининг қора, жирканч томонлари кўрсатилади. Бу қора томонлар шу қадар даҳшатлики, даҳшатга тушасиз. Баъзи амалдорлар ва айрим давлатмандларнинг тубанлик ботқоғига ботганидан ёқа ушлайсиз.

19.11.2022

“Ўкинч”


Бу фильмни биринчи марта болалигимда кўргандим. Яқинда шу фильмни канал ўқувчилари сўрашганда, эсладим. Негадир бу фильм ўзбек тилига дубляж қилинганига қарамай, телевидениеда кўп қўйилмаган. Интернетдан ҳам ўзбекчасини топиб бўлмади.

18.11.2022

“Худо ёр бўлсин-2”


“Худо ёр бўлсин” фильмининг қизиқарли сюжети мантиқий давоми бўлган “Худо ёр бўлсин-2” (“Khuda Haafiz Chapter II: Agni Pariksha”)ни кўришга ундади. Шу йил томошабин эътиборига ҳавола қилинган фильмда воқеалар янада шиддатли, янада аянчли тус олади. Бу кинокартинада ҳам номусга тажовуз, зўравонлик, шафқатсизлик каби жиноятларга урғу берилади.

16.11.2022

“Худо ёр бўлсин”


“Khuda Haafiz” (2020) фильмини ўзбекчага русчадан олиб, видолашув деб ҳам таржима қилишибди, аслида, “Худо ёр бўлсин” (ёки “Худо паноҳида асрасин”) тўғри таржима бўлади.

15.11.2022

“Ракшабандхан”


2022 йилнинг “Raksha Bandhan” фильмини Акшай Кумар ва оилавий фильм деган эътироф сабабли кўришга қарор қилдим. Кумарнинг сўнгги фильмларида турли туман мавзулар кўтарилаяпти ва муваффақиятли очиб бериляпти, назаримда.

14.11.2022

“34-қўниш йўлаги”


2022 йилда томошабин эътиборига ҳавола қилинган “Runway 34” фильмини Амитабх Баччан ва Ажай Девган иши қизиқ бўлгани учун кўрдимми, ёки постери жалб қилдими, билмадим, хуллас, шу фильмни кўрдим. Рус тилида. Ўзбекчаси бор экан, лекин ҳозир ҳинд киносини яхши билмайдиганлар ҳам таржима қилаётгани ва баъзан ҳатто исмларда ҳам хатога йўл қўйишаётгани боис (ким таржима қилганини билмайман), рус тилида кўрганим маъқул, деб ўйлайман.

09.11.2022

“Ишқ ва қасос”


Романтик экшн жанрида суратга олинган режиссёр Милап Заверининг “Marjaavaan” фильмини кўришга ундаган сабаб “Tum Hi Aana” саундтреки ва унинг клипи бўлди. Жуда чиройли қўшиқ чиққан (буни ҳинд киноси мухлисларининг барчаси тасдиқласа керак). Фильм воқеалари ҳақида сўзлаб ўтирмайман, актёрлар ижроси ҳақида фикр билдирмоқчиман.

16.10.2022

“Зита ва Гита” фильми ҳақида


“Зита ва Гита” фильмини севиб томоша қиламиз. Ушбу кинокартина 1972 йилда режиссёр Рамеш Сиппи томонидан суратга олинган. Фильм сценарийсини Салим ва Жавед, мусиқасини эса Р. Д. Бурман ёзган.

20.09.2022

“Бажирао ва Мастани”


Бу фильмни кўрганимга бир ярим ойча бўлди. Ундан кейин яна бир нечта фильм, сериал кўрдим, лекин “Бажирао ва Мастани” ҳақидаги таассуротимни дарров ёзмадим. Нима учун? Фильм ёқмадими? Йўқ, ёқмади деёлмайман. Баъзи томошабинлар уни шоҳасар деб таърифлашган (эҳтимол, Ранвир Сингх ва Дипика, ёки Санжай Лила Бхансали мухлислари, ёки афсона даражасидаги севги қиссалари хуш кўрувчилар учундир).

19.09.2022

“Фанни Хон”


Бу фильмни кўришни менга каналимиз ўқувчиси Нафисахон тавсия қилди. Телевидениеда ўзбек тилида намойиш қилинганда, баъзи лавҳаларига кўзим тушган, аммо кўрмагандим. Яна қўшиқчилар ҳақида экан-да, деб ўйлагандим.

15.09.2022

“Салом! Синамика”


Бош ролларни Адити Рао Хидари, Дулкар Салмон ва Кажал Агарвал ўйнаган бу фильмни кўришимга баъзи мухлисларнинг илиқ фикрлари бўлди. Айримларнинг фикрича, фильм сюжети хорижнинг қайсидир фильмига ўхшаб кетади. Лекин мен у фильмни кўрмаганман, шунинг учун қай даражада ўхшашини айтолмайман.

12.09.2022

“Бхуми” (2017)


“Bhoomi” фильмини кўришга ундаган сабаб – Адити Рао Хидари ва Санжай Датт тандеми. Адитини бир-бирига ўхшамаган ролларда, кейинги пайтларда иккинчи даражали ролларда ҳам кўриб, фаолиятига қизиқиш уйғонди. Санжай Даттнинг экранда унинг отасини ўйнаши бу қизиқишни янада оширди. Кейинги пайтларда унчалик фаол бўлмаган Санжай “Бхуми”да қандай роль ижро этди, деган саволга жавоб топгим келди.

11.09.2022

“Деҳлидаги жиноят”


Режиссёрлар Ричи Мехта ва Тануж Чопранинг драма жанридаги “Delhi Crime” (2019) сериали ҳозирча икки мавсумдан иборат. 2012 йилнинг 16 декабрида Деҳлида содир этилган даҳшатли жиноий ишга асосланган биринчи мавсум томошабинни бефарқ қолдирмаслиги, асаби ва бутун дунёсини ларзага солиши аниқ. Ҳиндистонда жуда авж олган жиноятнинг бу кўриниши шу қадар иблисона, шу қадар ҳайвонона содир этилганки, инсон зоти буни на онги, на қалби билан қабул қила олади.

06.09.2022

“Tujh Mein Rab Dikhta Hai”


“Rab Ne Bana Di Jodi” (“Тангри яратган жуфтлик”) фильмидан

Бастакорлар: Салим ва Сулаймон

Қўшиқ матни муаллифи: Жайдип Сахни

Ижрочи: Шрея Гхошал

Na kuch poocha

Na kuch maanga

Tune dil se diya jo diya

28.08.2022

“Ўрмон сирлари”


Ўтган асрнинг 90-йилларида роса машҳур бўлган актрисалар бугун экранда камнамодек. Бироқ уларнинг аксари аста-секин рақамли платформаларни эгаллаб, ажойиб лойиҳаларда суратга тушяпти. Мадхури Дикшит “Машҳурлик ўйини”, Пужа Бхатт “Бомбей қироличалари” сериалларида бош ролларни ўйнаётган бўлса, Равина Тандон 2021 йилда Netflix тақдим этган “Aranyak”, яъни “Ўрмон сирлари” криминал жанрдаги сериалида бош ролни ўйнади.

26.08.2022

Жимми Шергилл ҳақида қисқача


Тўлиқ исми:
Жасжит Жими

Уйда аташади: Жими

Туғилган вақти: 3 декабрь

Туғилган жойи: Горкхапур (Уттар-Прадеш)

Бўйи: 5 фут 11 дюйм

03.08.2022

Махима Чаудхарининг гўзал қизи


Махима Чаудхарининг ўсмир ёшидаги қизи яқинда онаси билан тиш шифокорига борганда, кўпчиликнинг эътиборини тортди. Одамлар унинг жозибасидан ҳайратга тушишди, натижада Ариана бирпасда интернетда шов-шув бўлди.
 

01.08.2022

Суриндер Капурнинг авлодлари


Машҳур Раж Капур оиласига узоқ қариндош бўлган яна бир Капурлар оиласи кўп йиллардан бери ҳинд киносаноатида фаолият юритиб келмоқда. Бу кинопродюсер Суриндер Капурнинг оиласи. Суриндер Капур 2011 йилда вафот этган. Ундан уч ўғил - Бони, Санжай ва Анил Капур ҳамда бир қиз - Рина Капур қолди.

25.07.2022

"Қайноқ янгиликлар"


ТВ кўрмай қўйдим. Онда-сонда анонсидан тузукроқ туюлган фильмларни, каналларимга қўйиш сўралган клипларни кўриб тураман. Болливуд янгиликларини кўриб чиқаётганда, Сонали Бендре иштирокидаги шу йилги "The Broken News" ("Қайноқ янгиликлар") сериалига кўзим тушди. Сонали - саратонга таслим бўлмай, аввалги жозибасини қайтара олган актриса. Қойил қолиш керак. Анчадан бери бош ролларни ўйнамайди, ора-сирада баъзи лойиҳаларда иккинчи даражали ролларда кўриниб қолади. 

17.06.2022

КК вафот этди


Таниқли қўшиқчи Кришнакумар Куннат, КК номи билан машҳур  артист 31 майда Калькутта шаҳридаги концертдан сўнг вафот этди.
53 ёшли қўшиқчининг ўлими сабаби юрак тўхташи бўлди. Маълумотларга кўра, Куннат  концерт пайтида ўзини ёмон сезган.

07.05.2022

“Ўйин” (“Jalsa”)

 


2022 йилнинг фильми. Видья Балан иштирокидаги янги лойиҳа. Интернетда фильмга кўзим тушгач, кўришга қарор қилдим. Сабаби – Видья. Ахир бу актриса бутун фильмни “кўтара олади”, у иштирок этган лойиҳалар зерикарли бўлиши мумкин эмас. Турфа қаҳрамонларни бирдек қойилмақом гавдалантира оладиган актриса иштирокидаги навбатдаги фильм ҳам кўришга арзийди, албатта, деб ўйладим ва хато қилмаганимга амин бўлдим.

04.04.2022

“Она” (“Maatr”, 2017)


Бу фильмни кўришга ундаган асосий омил – номи ва кўп йиллардан сўнг яна кинода бош ролни ўйнаган Равина Тандон. Кино узоқ давом этмайди, ҳатто икки соатга ҳам етмайди. Мавзу – яна зўравонлик. Сўнгги вақтларда ҳинд киносида бу мавзуда кўп фильмлар ишланяпти. Айтиш жоизки, номининг ўзиёқ менга Шридеви иштирокидаги “Ойи” фильмини эслатганди. Фильмни кўргач, ғояси ва мавзуси ҳам ўхшашлигини билдим.

25.03.2022

“Бўр ва латта”


Номи жуда жўн ва ёқимсизроқ янграшига қарамай, долзарб ижтимоий муаммолар кўтарилган ва, менинг назаримда, яхши ишланган фильм. Аслида, фильмни кўришга ундаган сабаб ҳам номи ва унда бош ролларни ижро қилган актрисалар – Жухи Чавла ва Шабана Азми эди. Зеро, икки машҳур актриса суратга тушган фильм ҳаминқадар бўлиши мумкин эмасди. Фильмда роль ижро этган ҳар бир актёр (Дивья Дутта, Жухи Чавла, Шабана Азми, Рича Чадда ва бошқалар) ўз қаҳрамонини маҳорат билан очиб бера олган.

13.03.2022

“Пайшанба”


Таржима, газета ишлари билан бўлиб, икки ойдан бери фильм кўрмаётгандим. Кеча ижтимоий тармоқда тасодифан шу фильм постерига кўзим тушиб қолди-ю, “Кел, бироз ишдан чалғиб, кино ҳам кўрай”, дедим. Гарчи бош ролни ўйнаган актриса – Ями Гаутам ижоди билан деярли таниш бўлмасам-да (уни фақат Ритик Рошан билан шерикликдаги “Kaabil” фильмида кўргандим), негадир айнан шу фильм, тўғрироғи, берилган анонс эътиборимни тортди.

11.03.2022

Фардин Хон ҳақида қисқача


Исми:
Фардин Хон

Туғилган сана: 1974 йил 8 март

Туғилган жойи: Брич Кенди, Бомбей

Бўйи: 5 фут 6 дюйм

Вазни: 61 кг

10.03.2022

09.03.2022

Амитабх Даял ҳақида қисқача


Исми:
Амитабх Даял
Туғилган сана: 1971 йил 4 май 1971
Туғилган жойи: Биласпур (Чхаттинагар)
Бўйи: 5 фут 11,5 дюйм
Биладиган тиллари: ҳиндий, инглиз